Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Илм-фан ривожисиз тараққиётга эришиб бўлмайди

Илм-фан ривожисиз тараққиётга эришиб бўлмайди

Cўнгги йилларда мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Президентимизнинг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони эса бу борадаги ҳужжатларнинг энг муҳим бўлди.

Фармонда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида илм-фан ва илмий фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш, жумладан, 2025 йилга қадар бу соҳага йўналтириладиган жами маблағларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга ошириш белгиланди.

Ҳозирги кунда илм-фанга йўналтирилган жами маблағларнинг ялпи маҳсулотдаги улуши 0.2 фоизни, яъни 2020 йил якуни билан ЯИМ ҳажми 590.2 трлн.сўмга етса, соҳага йўналтириладиган маблағ 1 трлн 180 млрд.сўмни ташкил қилиши кутиляпти.

2030 йилгача ушбу йўналишга ажратиладиган маблағларни 10 баробарга ошириш эвазига, унинг ЯИМ даги улуши 2 фоизга етказилади. 2023 йилда ЯИМ ҳажми 985.4 трлн.сўмни ташкил қилиши кутиляпти ва шу йили илм-фанга йўналтирилган маблағнинг улуши 1 фоиз қилиб белгиланиши билан соҳа ривожига ажратиладиган маблағлар 9 трлн 854 млрд.сўмга етказилади.

Шунингдек, 2025 йилга қадар илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор томонидан ажратиладиган маблағлар улушини амалдаги 8 фоиздан 20 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга етказиш кўзда тутилган. Хусусан, 2021 йилда «Яшнобод» инновацион технопаркининг резидентлари сонини 60 тага етказиш ва шу асосда инновацион маҳсулотлар тури ва ҳажмини ошириш орқали 720 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш белгиланган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар ижросини ўрганиш мақсадида яқинда Яшнобод туманидаги Технопарк фаолияти билан танишди. Ушбу ҳудудда 2021-2021 йилларда 17 та инвестициявий лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган. Технопаркда яна 6 та лойиҳани йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, саноат кондиционерлари, сув насослари, лифт ва эскалаторлар, сендвич панеллар ҳамда кир ювиш машиналарини   ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Юртимизда мана шундай лойиҳаларни ишга тушириш орқали рақобатбардошликка эришилади, ривожланган мамлакатларга ўз маҳсулотларимизни экспорт қилиш имкониятлари янада кенгаяди. Энг муҳими, минглар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Бунинг учун илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ижроси тўла таъминланиши, янада кўпроқ инвестициялар жалб қилиниши лозим. Бу эса халқ вакилларига депутатлик назоратини амалга оширишида катта масъулият юклайди.

 

Зафар АБДИРИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 535

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...

Тадбирлар тақвими