Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ: Тoморқадан фойдаланиш – қўшимча имконият эмасми?

 Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ: Тoморқадан фойдаланиш – қўшимча имконият эмасми?

Мамлакатимизда бугунги коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талаб ошиб бориши ҳамда аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш муҳим масала.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси келтириб чиқараётган инқирозга қарши курашиш шароитида энг аввало, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш жуда муҳимлиги, ҳозирги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқалардан фойдаланиш ва икки баробар кўп ҳосил олиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма Қарори қабул қилинди.

Барчага маълумки, Олтиариқ туманида қишлоқ ҳўжалиги ва аҳоли таморқаларидан оқилона фойдаланишда ўзига ҳос кўп йиллик тажриба яратилган. Бир неча йиллар мобайнида томорқадан самарали фойдаланган фуқаро сифатида айтишим мумкинки,  ўз томорқасидан оқилона фойдаланмаслик бу берилган неъматлардан воз кечишликдир.

Афсуски, баъзи бир жойларда томорқасидан қишлоқ хўжалиги экинларини асоссиз равишда экмаганлик ва унумли фойдаланмаганлик ҳолатларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Куни кеча парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси атрорфлича муҳокама қилинди.

Ушбу кодекс янги 651-модда билан тўлдирилиб, томорқа ерлардан унумли фойдаланмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра томорқага ўз танлови асосида бирон-бир қишлоқ хўжалиги экини экмаган фуқаролар, аввал огоҳлантирилади. Кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жаримага солинади. Агар мазкур ҳолат маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бу қиймат уч бараваридан беш бараваригача миқдорда бўлиши белгиланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шуни айтиб ўтиш жоизки, кўрилаётган бу каби чоралар авваламбор профилактик хусусиятга эга. Шу билан бирга қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида тегишли ўрганишлар ўтказилди, хулосалар тайёрланди. Кимдир бир парча ердан анчагина фойда кўраётган бўлса, унинг ён қўшниси томорқага хўжасизларча муносабатда бўлиб, бор имкониятдан фойдаланмаётгани, худо берган неъматни кўкка совураётгани каби ҳолатлар ҳам қайд этилмоқда. Кимдир томорқага қарашга вақти бўлмаётгани, яна кимдир бошқа баҳоналарни важ қилиб келтирмоқда. Хозирги карантин шароити томорқага эътибор бериш, шу билан оила даромадига даромад қўшиш  учун яхши имконият эмасми?

Томорқа ер эгаларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида давлат томонидан ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада мутасадди ташкилотларга ҳам тегишли кўрсатмалар берилган. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли таморқаларидан самарали фойдаланиш энг аввало аҳолини бандлигини таъминлаш, даромадлари ва фаровонлигини ошириш, кабағалликни қисқартириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1597

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими