Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Козим ТОЖИЕВ: “Меҳр” операцияси

Козим ТОЖИЕВ: “Меҳр” операцияси

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан муборак Рамазон ойида “Меҳр” инсонпарварлик операциясининг амалга оширилиши натижасида 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди.

Айрим ғаразли ниятдаги кимсаларнинг алдови қурбони бўлган юртдошларимизга давлатимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратиб бериладиган бўлди. Шунингдек, уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашиши, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этиши учун ҳам зарур шароит яратилиши режалаштирилди.

Тинчлик, осойишталик қарор топган жойда юксалиш бўлади. Албатта, алдов қурбони бўлган ватандошларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

Козим ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1420

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.03.2021
Депутатлар ОТМ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қандай таклифлар бердилар?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

01.03.2021
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни даврнинг ўзи тақазо этмоқда

Депутат ва сайловчилар учрашуви... Бу оддий кўринадиган, қулоғимизга жуда сингиб кетган тушунча бўли...

01.03.2021
Депутатлар кўмаги билан фуқаролар ишли бўлди

Дастлаб депутатлар томонидан шаҳардаги “Боботоғ” МФЙ 5/1“б” даҳаси ҳудудидаги иссиқлик энергияси...

Тадбирлар тақвими