Фракция йиғилишлари

Мустақиллигимизнинг ёрқин ифодаси
“Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонининг таъсис этилиши мустақиллик йилларида инсон омили юксак даражаларга кўтарилганининг яққол намоёнидир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Жумаев.
Юртдаги ободлик халқимиз фаровонлигида намоён бўлмоқда
– Ташаббус бор жойда ҳамиша ривожланиш бўлади. Ана шу омил бугун юртимизнинг барча ҳудудларида халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан тўла намоён бўлмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон ЭРГАШЕВ.
Ҳудудларимиз манзараларида ислоҳотларнинг самаралари яққол намоён бўлмоқда
– Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 30 июнь куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоят фаоллари ва фермерлар билан учрашар экан, воҳа аҳлининг меҳнати, шижоатига юқори баҳо берди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илҳом Носиров.
Тараққиёт, бунёдкорлик ва эл фаровонлиги пировард мақсад
– Президентимизнинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига сафари давомидаги учрашув ва мулоқотларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар таркибий ўзгаришлар юксак самаралар бераётганини, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини муттасил юксалтиришга хизмат қилаётгани фаоллар ва меҳнаткашлар томонидан кенг эътироф этилмоқда, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров.
Она табиатнинг ажралмас қисми муҳофазаси
Фракциямиз аъзолари “Демократик кучлар блоки” томонидан қонун лойиҳасининг жавобгарлик масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига бу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи нормаларни киритиш керак эмас, балки жазо муқаррарлиги устидан назоратни кучайтириш лозимлиги ҳақидаги таклифларига қўшилмаслигини маълум қилади.
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун мукаммал бўлиши керак
ЎзХДП фракцияси Демократик кучлар блокининг қонун лойиҳаси бўйича билдирган айрим фикрларига қўшила олмайди. Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида барқарор ривожланишни таъминлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, табиий ресурслардан, шу жумладан, биологик ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган изчил ижтимоий-иқтисодий ва экологик сиёсатни амалга ошириб келмоқда.
Аждодлардан мерос бу ватан, уларга муносиб авлод бўлайлик
– Ўзбекистон жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ҳам барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолаётган минтақадаги ягона ва дунёдаги саноқли мамлакатлардан бирига айланиб улгурди. Дунё рейтинг ташкилотларининг Ўзбекистонга бераётган баҳоларига эътибор қаратсак, энг тез ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги, энг бахтли мамлакатлар сирасига кирганлиги, иқтисодиёти ҳар томонлама барқарор ривожланаётганлиги, тинчликпарвар ва элсевар юрт деб тан олинганлиги ҳар биримизда ғурур ва ифтихор уйғотади, – дейди ЎзХДП фракцияси аъзоси Шухрат ТУРСУНБОЕВ.
Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин ифодаси
– Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўлининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан фойдаланишга топширилиши ва бу икки тарихий воқеанинг бир вақтга тўғри келишида чуқур рамзий маъно мужассам. Зотан, ушбу йўл Фарғона водийси вилоятлари иқтисодиёти, инфратузилмасини юксалтириш баробарида, Ўзбекистонда ягона, мустақил миллий транспорт-коммуникация тизимининг шаклланиши, транзит ҳамда сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш ва темир йўл тармоғини янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги серқирра, стратегик муносабатларни тобора юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади, – дейди Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Бахром Ниёзматов.

Фракциялар барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори
Шу йилнинг 22 июнь куни Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида бўлиб, депутатлар ва сенаторлар билан ўтказган учрашуви кенг жамоатчилик, халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Парламентимиз қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳам мазкур учрашув якунлари, унда давлатимиз раҳбарининг нутқида баён этилган хулосалар атрофлича ўрганиб чиқилаяпти.
Қонунлар жамият тараққиётига хизмат қилмоқда
Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда. Парламент қуйи палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси Рустам Қобилов Каттақўрғон туманидаги Янгиҳаёт, Яккабоғ маҳаллалари, “Робия Муҳаммадиева”, “Зоҳиджон” фермер хўжаликларида сайловчилар билан учрашди.
Муҳолиф фракциялар парламентдаги блокнинг таклифларига нисбатан ўз нуқтаи-назарларини билдирдилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги муҳолиф фракцияларнинг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
“Демократик кучлар блоки” ҳайвонот дунёси муҳофазасига оид қонун лойиҳаси юзасидан нуқтаи-назарини баён этди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи “Демократик кучлар блоки”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...