Фракция йиғилишлари
Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтириладими?
Жорий йилнинг 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Фракцияда қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди
Дастлаб фракция аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
ЎзХДП фракцияси Мурожаатномадан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олди
Мурожаатномада жамиятнинг барча соҳаларини илғор демократик мезонлар асосида ислоҳ этиш бўйича стратегик вазифалар белгилаб берилди, бу вазифаларни ҳаётга самарали жорий этиш фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, сиёсий партиялар зиммасига катта масъулият юклайди.
ЎзЛиДеП фракцияси Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди
– Инсон қачон хотиржам ҳаёт кечиради, қачонки доимий иш жойига эга бўлса, оиласида муаммоси бўлмаса, – дейди А.Ҳаитов. – Шу жиҳатдан бундан буёғига жойларда қандай камчиликлар борлигини билиш учун одамлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, турмуш шаротини ўз кўзимиз билан кўриб, мавжуд муаммоларга жиддийроқ эътибор қаратишимиз керак.

Фракция олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди
Депутатлар касалланиш йўналишларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига илмий-тадқиқот фаолиятининг охирги ютуқларини фаол жорий қилишга интилмоқдалар.
ЎзЛиДеП фракцияси Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди. Зеро, Мурожаатномадаги масалаларнинг аксарияти партиямиз ғояларига жуда уйғун, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов. – Давлатимиз раҳбари ўз нутқида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартириш ҳамда Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш таклифини илгари сургани том маънода тарихий воқеа бўлди.
ЎзХДП фракциясининг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди
Фракция аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан 27 марта депутат сўрови юборилди.
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлидаги яна бир муҳим қадам
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бино ва иншоотлар, шу жумладан, ерости иншоотларини қуриш тақиқланади. Бундан енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шунингдек, суғориш иншоотларини қуриш мустасно. Ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бир вақтда шартли 10 бошгача чорва молини ўтлатишга йўл қўйилади.
Профилактика инспекторларига қандай ваколатлар бериляпти?
Унда фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
ЎзЛиДеП фракцияси Президент қароридан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?
Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар ҳамма вақт ҳам одамлар учун қизиқ бўлиб келган. Чунки давлат ғазнасидан ажратилаётган маблағларнинг қаерга, нима учун сарфланиши кўпчиликни қизиқтиради.
Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ахборот соҳаси, шу жумладан ОАВ ва оммавий коммуникациялар фаолиятини демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Миллий ахборот маконини сифатли ва долзарб контентлар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди
2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни...