Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси

“Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси “Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг матбуот конференцияси

2012 йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот хизмати билан ҳамкорликда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакат модернизацияси янги босқичида” мавзуида ташкил этилган мазкур тадбирда “Адолат” СДП фракциясининг 2014 йилгача бўлган даврга мўлжалланган қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.

Анжуманда Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да назарда тутилган давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими ва ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, шунингдек демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари “Адолат” СДП фракцияси фаолиятининг дастурий мақсадларида кенг намоён бўлаётганлиги таъкидланди.

2011 йил мобайнида Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси 29 маротаба йиғилиш ўтказиб, унда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш, ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини барқарорлаштириш, халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, вазирликлар, давлат қўмиталари, уюшмалар, банклар ва компанияларнинг мақсадли ишларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича муҳим таклифлар киритиб борилди ва фракция нуқтаи назари билдирилиб, шу орқали палатанинг қонун ижодкорлиги фаолиятига муайян ҳисса қўшди.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурига мувофиқ, республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётини барқарорлаштиришни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини тайёрлаш устувор вазифа деб белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан фракция аъзолари “Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, 13 та қонун лойиҳасини киритдилар. Ундан 4 таси уч ўқишда қабул қилинди, шу жумладан 3 таси давлат раҳбари томонидан имзоланиб, матбуотда чоп этилди, ҳозирда 9 та қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Фракция аъзолари 23 та қонун лойиҳаларига масъул бўлиб, уларни 15 таси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилди.

Қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек фракция иш фаолиятида муҳим масалалардан бири – бу мамлакатимизда қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш, энергиянинг барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этиш бўлиб, шу мақсадда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратиб, уни таркибий қайта қуриш, модернизация қилиш, миллий инновация тизимини шакллантириш мақсадида “Инновация ва инновацион фаолият” ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда депутат ва сайловчи ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, аҳолининг турли масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш, сайловчиларни ўйлантираётган саволларга жавоб бериш фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси саналади. Шу мақсадда «Адолат» СДПнинг Интернет тармоғидаги www.adolat.uz сайтида “Онлайн депутат” лойиҳаси жорий этилди. Унда фракция аъзолари навбатма-навбат сайт ўқувчиларининг саволларига жавоб беришмоқда.

Тадбирда фракция аъзолари журналистларни қизиқтирган қатор саволларга жавоблар беришди. Унинг якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди.


Кўришлар сони: 7248

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими