Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракциянинг навбатдаги йиғилиши

Фракциянинг навбатдаги  йиғилиши

2011 йил 5 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил тўққиз ойдаги ижроси тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари М.М.Мирзаев маъруза қилди.

Маърузачи қайд этиб ўтганидек, республикамизни ривожлантиришнинг изчил ва аниқ мақсадларга йўналтирилган дастури амалга оширилиши туфайли, давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсирига қарамай, республикамизда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолмоқда.

Жорий йилнинг тўққиз ойида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8,2 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизни ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омиллари сифатида ички талабни ошириш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 11,4 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 16,2 фоизга ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 14,2 фоизга ўсди.

2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастурнинг амалга оширилиши шу йилнинг 9 ойида кимё ва нефть-кимё (111,9 %), машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (111,8 %), қурилиш материаллари (109 %), тиббиёт (131,3 %) ва озиқ-овқат (114,7 %) саноати каби соҳаларни жадал ривожлантириш имконини берди.

Кун тартибига киритилган масала юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7631

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими