Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ёшлар билан суҳбат

Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат Ёшлар билан суҳбат

2011 йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва “Ёш адолатчилар” Кенгаши ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид ислоҳотларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ёшларнинг иштирокини таъминлаш механизмлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ёш адолатчилар” Кенгаши фаоллари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ёшлар билан ишлаш бўйича масъуллар, пойтахт олий ўқув юртлари талабалари иштирок этадилар.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш жараёнларини кенгроқ ёритиб берган бўлсалар, тадбирда иштирок этган ёшлар, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини амалга ошириш жараёнида иштирок этиш механизмлари бўйича ўз қарашлари ва амалий тажрибаларини сўзлаб бердилар.

Мамлакатимизда ўрта ва олий таълим муассасаларини тамомлаб, пухта билимга, муайян касб-корга эга бўлиб катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшларни ўз эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Ҳар йили лицейлар, коллежлар битирувчиларини ишга жойлаштириш мақсадида юртимизнинг барча минтақаларида давлат органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида мунтазам равишда меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, минглаб ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлмоқдалар.

Бундан ташқари, ташкил этилаётган турли кўрик-танловлар, ижтимоий лойиҳалар ўсиб келаётган авлоднинг етук шахслар бўлиб етишишига хизмат қилаётир. Бу жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам муайян амалий ишларни қилмоқда, ёшларнинг инновацияларга асосланган ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Партиянинг барча бўғинлардаги депутатлари республика ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг муҳокамасида тегишли таклиф ва тавсияларини бериб келмоқдалар ҳамда уларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини таъминламоқдалар.

“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг изчиллиги”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ёшлар жамоат ташкилотлари иштироки” каби мавзулар остида ўтган баҳс-мунозара бўйича ёшлар ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Давра суҳбатида маъруза билан иштирок этган иштирокчилар ёшларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини мунтазам равишда рағбатлантириб туриш зарурлиги, қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг ҳам фикр-мулоҳазаларини ўрганиш жамият тарақққиётини таъминлаш ва ёшларнинг салоҳиятини оширишда муҳим эканлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Тадбир якунида давра суҳбати иштирокичлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари ва партиялар фракцияларининг фаолияти ҳамда депутатларнинг қонун ижодкорлиги учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишга муваффақ бўлдилар.


Кўришлар сони: 6764

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими