Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн. сўмга кўп бўлди

Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн. сўмга кўп бўлди

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал равишда тикланишда давом этиши туфайли ЯИМ ҳажми жорий нархларда 389 631,2 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 фоизга ўсди.

Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Унда депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 92,6 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган 87,3 трлн. сўм прогноз 106 фоизга ёки 5,2 трлн. сўмга ошириб бажарилди. Даромадлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 трлн. сўмга кўп бўлди.

Давлат бюджетининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги харажатлари давлат мақсадли жамғармаларисиз 103,0 трлн. сўмни, аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 94,9 фоиз ёки ЯИМга нисбатан 26,4 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, ҳисобот даврида умумий экспорт 9,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, охирги 6 йилнинг барча ярим йилликларидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. Республика ҳудудидаги аҳолининг умумий даромадлари ўтган йилга нисбатан 22,5 фоизга ўсиб, 282,6 трлн сўмни ташкил қилди.

Иқтисодиётга амалга оширилган харажатлар 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 13 491,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ушбу харажатлар ҳисобот давридаги жами Давлат бюджети харажатларининг 13,1 фоизини ташкил этди.

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, давлат бюджети ҳисобидан биргина Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларига 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун жорий харажатларга жами 314,5 млрд. сўм ажратилган.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган 1 056 та чорвачилик субъектларига — ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган гўшт, сут, парранда гўшти, тухум ва балиқ маҳсулотларига давлат бюджетидан 234,9 млрд. сўм субсидия ажратилган.

Фракция аъзолари қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали ҳисобот даврида 1 582 дона техника учун 20,4 млрд. сўм субсидия ажратилганини юқори баҳолашди.

Шу билан бирга, бюджетдан ажратилаётган маблағлардан тўғри фойдаланиш ва унинг натижадорлигини таъминлаш лозимлигини айтиб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 366

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими