Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди?

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга  Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди?

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросини атрофлича кўриб чиқди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида Давлат бюджетидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш учун салмоқли ишлар қилинган. Хусусан, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 942,2 млрд. сўм йўналтирилган.

Мазкур маблағлари атмосфера ҳавоси муҳофазасига, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазасига, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирларга, ерларни сув ва шамол эрозиясидан сақлашга ва ерлар рекултивациясига сарфланган.

Шунингдек, кўриб чиқилган даврда республика аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сув тизимларини яхшилаш дастурларни амалга ошириш бўйича 173 та объектларга 1 131,6 млрд.сўм маблағлар молиялаштириб берилган.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида 4 550 та объектлар учун 3 000,0 млрд. сўм, жумладан, 4 179 та ички йўлларга 2 000,0 млрд. сўм, 371 та ичимлик суви тармоқлари ва иншоотларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 1 000,0 млрд. сўм маблағ ажратилган. Биринчи ярим йиллик якунига кўра 3 557 та объектларга қурилиш таъмирлаш ишларининг хажмидан келиб чиқиб 1 112,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилган.

Йиғилишда амалга оширилган ишлар ижобий баҳоланиб, давлат бюджети маблағлари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ҳар доим ҳам самарали ва ўз вақтида бажарилмаслиги, ажратилган маблағлар ўзлаштирилмай қолаётгани депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Шундан келиб чиқиб, бюджет интизомига риоя қилиш, Давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфлаш устидан назоратни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг  Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан ҳисобот маъқулланди.

 


Кўришлар сони: 479

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими