Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экологик масалалар депутатларнинг доимий эътиборида

Экологик масалалар депутатларнинг  доимий эътиборида

2022 йил 28 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда журналистларга фракциянинг 2022 йилнинг биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисида ахборот берилди.

Таъкидланганидек, фракция томонидан ўтган даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари устида иш олиб борилди. Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳолати юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Кўриб чиқилган даврда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 1 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритди. Бундан ташқари, 3 та яхлит, 2 та қонунчиликка ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари устида иш олиб борилди.

Парламент назорати тадбирлари доирасида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қонунлар ва қонуности ҳужжатлар ижросини таъминлаш, республикамизда кўкаламзорлаштириш ишларини самарали амалга ошириш, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларни бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлишнинг олдини олиш юзасидан ўрганишлар ва эшитувлар ўтказилди.

Бу борада фракция томонидан томонидан 20 маротаба тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 та қарори ижроси ўрганилди. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига 13 та депутат сўрови юборилди.

Шунингдек, фракция таклифига кўра, сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этиш, депутатларнинг аҳоли билан ўтказаётган мулоқот ва учрашувлари давомида кўтарилган масалалар, хусусан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш, шу жумладан экотуризмни ривожлантириш борасида режалаштирилаётган ишлар бўйича тушунтириш бериш ва нуқтаи назарини баён этиш талаби билан 1 та парламент сўрови юборилди.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 296 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 10 887 нафар аҳоли қамраб олинди ва уларнинг мурожаатларини ҳал этишга устувор аҳамият қаратилди.  

Брифингда фракциянинг келгусидаги фаолияти юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди.


Кўришлар сони: 741

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими