Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасини тушириш белгиланмоқда

Мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасини тушириш белгиланмоқда

2022 йил 6 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси солиқ ва божхона қонунчилигида белгиланган тегишли имтиёз ва мажбуриятларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Хусусан, қонун лойиҳасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда фарзандларини тарбияланиши ва таҳсил олиши учун ота-оналар томонидан тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан, талабалар томонидан Олий таълим муассасалари ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматлар ташкил этилган тақдирда, уларни ушбу фаолият учун даромад солиғидан, қишлоқ жойларда мобил алоқа компанияларининг антенна-мачта иншоотлари ва улар эгаллаган ерлар мулк ва ер солиғидан озод қилиниши белгиланмоқда.

Шунингдек, лойиҳада мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасини 15 фоиздан 10 фоизга тушириш, 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона объектлари ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича тадбиркорлик субъектлари учун мулк ва ер солиғи ставкаларини 90 фоизга камайтириш таклиф қилинмоқда. Фракция аъзолари муҳокамлардан сўнг қонун лойиҳасини маъқулладилар.

Шундан сўнг, депутатлар томонидан “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини ном сифатида бериш механизмларини тартибга солиш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиш белгиланмоқда. Савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қаори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1168

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими