Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

2011 йил 3 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда фракция аъзолари, экпертлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала - «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан иккинчи ўқишда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Э. Юсупов маъруза қилди.

Маърузачи қонун лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда иккинчи ўқишга тайёрланган қонун лойиҳаси таҳририни изоҳлаб берди.

Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎзбекистонРеспубликаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси А.Раҳмонов маъруза қилди.

Ҳозирги вақтгача Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида бир-биридан мустақил бўлган иккита ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги фаолият кўрсатган.

Бугунги кунда интеллектуал мулк соҳаси ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг муҳим қисми бўлиб бормоқда. Шунинг учун интеллектуал мулк муҳофазасини янада такомиллаштириш устувор вазифалардан ҳисобланади. Бунда интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш мақсадида ягона давлат сиёсатини олиб бориш ва амалга ошириш муҳим ўрин тутади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши интеллектуал мулк соҳасидаги қоида ва атамаларни унификациялаш ва бир хилда қўлланилишини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ортиқча молиявий ҳаражатларини халос этишни, интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари кенгайишини таъминлайди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги» Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси билан йиғилиш қатнашчиларини Ўзбекистон “Адолат” СДП фракция раҳбари И.Саифназаров таништирди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 10585

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими