Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Кун тартибидаги ҳар бир масала қизғин муҳокама қилинди

Кун тартибидаги ҳар бир масала қизғин муҳокама қилинди

2022 йил йил 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Ҳисоботда келтирилганидек, глобал миқёсда давом этаётган пандемия ҳамда иқтисодий вазият билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолган мураккаб шароитда Ўзбекистон иқтисодиёти ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат туфайли 2021 йил якунлари бўйича республика иқтисодиёти 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсиш кузатилиб, ЯИМ ҳажми 734,6 трлн. сўмни ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини қайд этмоқда. Бунда саноат, хизматлар ва қурилиш соҳаси иқтисодий ўсишнинг драйверлари бўлиб хизмат қилди. Хусусан, саноат 9,2 фоизга, хизматлар 8,7 фоизга, қурилиш 6,8 фоизга ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 4,0 фоизга ўсган.

Шунингдек йиғилишда, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳам депутатлар томонидан обдон муҳокама қилинди.

Депутатлар ҳисобот даврида эришилган ижобий натижалар билан бирга давлат бюджети ижросига оид айрим камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд камчиликларни ўз вақтида ҳал этиш зарурлигини қайд этдилар. Шу билан бирга, Давлат бюджети бўйича депутатлар таклиф ва тавсиялар билан иштирок этиб, таълим тизимига ажратилаётган маблағларни ўз вақтида ва мақсадли сарфланишини таъминлаш, бу орқали соҳадаги ислоҳотларни изчил олиб боришни янада жадаллаштиришни илгари суришди.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда “Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг мустақил аъзоларига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилиниб, фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 411

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2022
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...

17.08.2022
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳарбий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгиланиши истиқболда замонавий ...

17.08.2022
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Таъкидланганидек, ёшлар – эртамиз эгалари, келажак бунёдкорларидир. Шу боис, мамлакатимиз тараққиётининг...

Тадбирлар тақвими