Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар ижроси кўриб чиқилди

Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар ижроси кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2021 йилдаги ва 2022 йил биринчи чоракдаги ижроси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2021 йилда кўплаб давлатларда иқтисодиётни тикланиш жараёни кузатилди. Баъзи давлатлар эса пандемик инқироздан тўла чиқиб кетолмади. Глобал иқтисодий мавҳумлик сақланиб қолган бир шароитда Ўзбекистон иқтисодиётида 7,4 фоиз ўсиш қайд этилди. Аҳолининг умумий даромади 24,2 фоизга ўсди. Реал даромадлар эса 12,1 фоизга кўпайди.

Хусусан, 2021 йилда Мактабгача таълим тизимига давлат бюджетидан 8,0 трлн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, уни тўлиқ ўзлаштирилишига эришилган. Қамров даражаси 67,2 фоизини ташкил қилди. Умумий таълимга 27,2 трлн. сўм маблағ ажратилган бўлса, бунда Олий таълимга ажратилган маблағ 2 490,1 млрд. сўмга етди.

Ёшларнинг олий таълимга қамравини янада кенгайтириш, соғлом рақобатни кучайтириш мақсадида 2021 йилда 9 та янги давлат олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди ва 113 тага етказилди. Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун 18,3 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.

Қайд этилганидек, 2022 йил биринчи чорак учун тайёрланган ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсгани қайд этилган бўлиб, аҳолининг умумий даромади 114,2 трлн. сўмга етган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 115,9 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, ижтимоий харажатларнинг асосий қисмини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 10 375,0 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Хусусан, Мактабгача таълимга бюджетидан 2 274,5 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, унинг 2 091,4 млрд. сўми ўзлаштирилди. Қамров эса 72,4 фоизни ташкил қилди.

Умумий таълим йўналишига 7,2 трлн. сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, бу жами таълим харажатининг 69,6 фоизини ташкил этди. Соғлиқни сақлашга эса бюджетдан йўналтирилган маблағлар миқдори 5 821,8 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоизга кўп бўлди.

Депутатлар бюджетда ажратилаётган халқ пулининг ҳар бир сўмидан мақсадли ва унуми фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб, давлат бюджети ва мақсадли жамғармалари ижросидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилдилар.

Фракция йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан маъқулланди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 380

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.08.2022
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...

17.08.2022
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳарбий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгиланиши истиқболда замонавий ...

17.08.2022
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Таъкидланганидек, ёшлар – эртамиз эгалари, келажак бунёдкорларидир. Шу боис, мамлакатимиз тараққиётининг...

Тадбирлар тақвими