Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолади?

Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини қандай баҳолади?

Жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йил биринчи чорагидаги ижросини атрофлича кўриб чиқишди.

Ҳисобот даврида Давлат бюджетидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув тизимини яхшилаш учун салмоқли ишлар қилинган.

Депутатлар томонидан 2021 йилда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан 5 524,1 млрд. сўм, 2022 йил I чоракда соҳага 663,6 млрд. сўм йўналтирилганлиги ижобий баҳоланди.

Ҳисоботда келтирилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида 2021 йил куз мавсумида 85,9 млн. туп, баҳор мавсумида эса 127 млн. туп мевали ҳамда манзарали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчалари экилган.

Йиғилишда Давлат бюджети маблағлари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ҳар доим ҳам самарали ва ўз вақтида бажарилмаслиги фракция аъзолари томонидан эътирозларга сабаб бўлди. Шундан келиб чиқиб, бюджет интизомига риоя қилиш, Давлат бюджети маблағларини мақсадли сарфлаш устидан назоратни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ҳамда 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан берилган маълумотларни таҳлилий кўриб чиқиб, уни маъқулладилар.

Тадбирда шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари фракция аъзолари томонидан биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш якунида фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.08.2022
Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган фуқароларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган...

17.08.2022
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...

17.08.2022
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳарбий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгиланиши истиқболда замонавий ...

Тадбирлар тақвими