Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилмоқда

2022 йил 10 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб депутатлар томонидан “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар, шу жумладан жамоат ва давлат арбобларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида уларнинг номини географик объектларга бериш қонунчиликда аниқ тартибга солинмаганлиги сабабли амалиётда турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Мазкур лойиҳа билан кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғларга ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар, Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Олий Мажлис палаталари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ҳамда қоида тариқасида номланиши мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Эътиборли жиҳати, қонун лойиҳасида географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлашда мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг, “Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳамда шартномавий муносабатларнинг такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодексининг 733-моддасига фуқаролар ўртасида қарз шартномасидаги қарз суммаси чет эл валютасида белгиланган бўлса, ушбу шартнома ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши шартлигига, шунингдек “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуннинг 17 ва 18-моддалари жисмоний шахслар чет эл валютасида қарз шартномасини нотариал тартибда тасдиқлаш орқали валюта операцияларини амалга оширишлари мумкинлигига доир қоидалар белгиланмоқда. Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулландилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган йиғилишда кун тартибидаги масалалар фракция аъзолари кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 540

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...

Тадбирлар тақвими