Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил миқдорда бож ундирилади(ми?)

Уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил миқдорда бож ундирилади(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси географик объектларга Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш жараёнини тўлиқ тартибга солиб, бу борада ҳар томонлама ўрганилган ва асосланган қарор қабул қилиш имконини беради. Чунки туман (шаҳар) кенгашлари географик объектларга шахснинг исм-шарифини бериш ваколатига эгалиги ушбу жараёнда зарур бўлган муҳим омиллар инобатга олинишини тўлақонли таъминлаш имконини бермаяпти. Бу борада ҳеч қандай чекловлар назарда тутилмагани эса амалиётда географик объектларнинг номларини қайта-қайта ўзгартирилишига сабаб бўлмоқда.

Амалда географик объектларнинг номларига доир талабларда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш белгиланган бўлса-да, аммо объектларга ном бериш ташаббусларини илгари суриш тартибга солинмаган. Энди бу борадаги тартиблар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилади.

Йиғилишда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу ҳужжат билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божини ундириш ва тўлашдан озод қилишдаги айрим тушунмовчиликлар тартибга солинмоқда. Қолаверса, давлат божини тўлашдан озод қилиш асослари белгиланяпти.

Таҳлилчиларнинг фикрича, айни пайтда нотариал ҳаракатларнинг асосий қисми кўчмас мулклар, автотранспортлар олди-сотдиси билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аммо давлат божини тўлашда ҳам нотариусларда, ҳам фуқароларда турли тушунмовчиликлар пайдо бўляптики, бу ўз ўрнида қатъий “ставка”ларни белгилаш заруратини келтириб чиқармоқда.

Мазкур қонун лойиҳасида эса уй сотиб олишда майдоннинг қанчалигидан қатъий назар бир хил – 1,5 баробар миқдорда бож ундириш таклиф қилиняпти. Амалдаги қонунчиликда бу олтита тоифага ажратилган бўлиб, олти хил миқдорда давлат божи ундирилар эди.

Автотранспортлар олди-сотдисида ишлаб чиқарилган йили, от кучи, жами 12 та тоифага ажратилган ҳолда умумий нархнинг 10 баробар (2 700 000)гача тўлов қилиняпти. Шу боис, аксарият одамлар сотиб олаётган машинасини ўзининг номига расмийлаштиришдан кўра, 3 йиллик ишончнома имзолашни афзал кўрмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ишлаб чиқарилганлик ва от кучидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари, яъни 810 минг сўм миқдорда давлат божи ундириш белгиланмоқда.

Йиғилишда ҳар иккала қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 800

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...

Тадбирлар тақвими