Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Солиқ имтиёзлари берилмоқда

Солиқ имтиёзлари берилмоқда

2022 йил йил 25 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари томонидан “Ўзбкистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан электрон тижорат иштирокчиларига, уларнинг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзли давр уч йилдан беш йилга узайтирилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилмоқда. Қонун ташаббускорлари фракция аъзолари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Фракция йиғилишида махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига имтиёзлар бериш кўзда тутилган — “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилиниб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди ва фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 564

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...

Тадбирлар тақвими