Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар умумлаштирилди

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар умумлаштирилди

2011 йил 12 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала «Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун масъулият оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ж. Бабаев маъруза қилди.
Маърузачи қонун лойиҳасининг депутатлар томонидан берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
«Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 175-моддасига ва «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида иккинчи ўқишда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Г. Эрназарова ахборот берди.
Кун тартибидаги учинчи масала «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан иккинчи ўқишда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари А. Қирғизбоев йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида биринчи ўқишда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси О. Аширов маъруза қилди.
Ушбу қонун лойиҳасига мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўловчи транспорти керакли тарзда жиҳозланмаганлиги учун маъмурий чораларни кўзда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Кун тартибидаги навбатдаги масала «Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга икки томонлама тўқимачилик Шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб Битим қоидаларининг тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида Битимга ўзгартиш киритиш тўғрисида Баённомани (Тошкент, 2011 йил 7 апрель) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан биринчи ўқишда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси М.Усмонов фракция аъзоларини таништирди.
Ўзгартиш киритишнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ва ЕҲ ўртасида тўқимачилик маҳсулотларининг савдоси тўғрисидаги Шартномага қилинган ҳаволаларни Битимдан истисно этиш ва савдода энг қулай режимни қўллашдан иборатдир.
Кун тартибига киритилган “Халқаро электр алоқаси иттифоқининг 2006 йилги (Анталия) ва 2010 йилги (Гвадалахара) Ваколатли конференциялари томонидан Халқаро электр алоқаси иттифоқининг Устави ва Конвенциясига доир қабул қилинган Тузатиш ҳужжатларини ратификация қилиш тўғрисида”ги масала юзасидан биринчи ўқиш Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Б.Абдуллаева таништириб ўтди. Ҳужжатни ратификация қилишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг Халқаро электр алоқаси иттифоқи фаолиятидаги нуфузини ошириш, унинг ишида самарали ва фаол иштирок этиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 12057

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими