Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Кредит ахбороти алмашинуви тартибга солинмоқда

Кредит ахбороти алмашинуви тартибга солинмоқда

2011 йил 11 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган 5 та қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида фракция аъзоси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Ф.Омонова маъруза қилиб, қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири ҳақида йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Қ.Тошматов маъруза қилиб, йиғилиш қатнашчиларига қонун лойиҳасининг асослари бўйича тушунтириш берди.

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида биринчи ўқишда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Ҳайдарова таништирди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг олтинчи бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилганлигини, мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Комиссия ташкил этилганлигини ва шу муносабат билан “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27 моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурлигини айтиб ўтди.

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида биринчи ўқишдаСаноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Н.Сиддиқовмаъруза қилди.

Қонун лойиҳаси 3 боб, 41 моддадан иборат бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни олиш босқичлари, уларни беришга алоқадор бўлган идоралар, ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тугатиш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида олинадиган рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг қатъий рўйхати, тадбиркорлар ва давлат хизматчилари ўртасидаги муносабатларнинг асосий элементлари акс эттирилган.

Кун тартибидаги охирги – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Н.М.Умаровга атроф муҳитнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ифлослантирилишининг олдини олишни комплекс таъминловчи қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровитўғрисидаги масала ҳам фракция аъзолари муҳокамасида бўлди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8894

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими