Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тараққиёт стратегияси – юксалишнинг ўзига хос йўли

Тараққиёт стратегияси – юксалишнинг  ўзига хос йўли

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, партия ўзининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таълим ва тарбия соҳасини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратиб келади. Тараққиёт стратегияси лойиҳасида ушбу масалага янада кўпроқ устуворлик берилгани эътиборга молик.

Жумладан, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган  таълим-тарбия масаласи Стратегиянинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Зеро, таълим-тарбия масаласи барча замонларда ҳаёт-мамот масаласи бўлиб келган.

– Бугун барча давлатларда ёшлар таълим-тарбияси масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тилаволдиев. –Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳасида таълим-тарбия масаласига энг устувор масала сифатида қаратилмоқда ва бу Учинчи Ренессанс пойдевори бўлиши, шубҳасиз.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилинса, таълим, айниқса, бирламчи тарбия ўчоғи саналган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилгани яққол кўзга ташланади. Тараққиёт стратегиясида ҳам мактабгача таълим қамрови даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн. сўмгача тўловини даромад солиғидан озод этиш белгиланган.

Йиғилишда депутатлар партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотларининг давлат томонидан молиялаштирилиши ва боғча давридаги охирги йилнинг мажбурий бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

Фармон лойиҳасида кўзда тутилган мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш, олий таълим қамровини 50 фоизга етказиш, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш бўйича белгиланган вазифаларни қўллаб-қувватлади. Бу каби вазифалар партиянинг сайловолди дастурида ҳам назарда тутилганини эътироф этдилар.

Йиғилишда партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари масофадан иштирок этиб, улар ҳам фармон лойиҳасига ўз таклифларини билдирди.

Йиғилиш якунида кун тартибига киритилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 109

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими