Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Мақсад – қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

Мақсад – қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Фракция йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган 6 та қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси А.Содиқов маъруза қилиб, лойиҳанинг учинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири ҳақида йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

«Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаҚонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси М.Усмонов маъруза қилиб, қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳрири ва асослари бўйича тушунтириш берди.

Шунингдек иккинчи ўқишда кўриладиган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан ҳам Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси М.Усмонов ахборот берди.

Маърузачи «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 18, 38, 162, 215, 217, 218, 222, 223 каби моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурият йўқлиги туфайли қабул қилинмаганлиги ва 216, 229, 231, 232, 233-моддалари чиқариб ташланаётганлиги маълумот бериб ўтди.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги иккинчи ўқишда кўриладиган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Р.Сабиржанов маъруза қилди. Маърузачи мазкур қонун лойиҳаси бўйича биринчи ўқиш жараёнида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, унинг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш кўзда тутилгани ҳақида тушунтириш бериб ўтди. Жумладан, қонун лойиҳасининг 3, 9, 14, 15, 16, 20, 23 ва 25-моддаларига баъзи ўзгартишлар киритиш таклиф этилган бўлса, 3, 15 ва 25-моддалардаги айрим жумлалар олиб ташланиши таклиф этилди.

Кун тартибидаги иккинчи ўқишда кўриб чиқиладиган «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақидаБюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Р.Сабиржанов маъруза қилиб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар қисқартирилганлиги муносабати билан “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Хусусий корхона тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилаётганлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Биринчи ўқишда кўриладиган «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биланйиғилиш иштирокчиларини Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Қ.Тошматов таништириб ўтди.

Маърузачининг таъқидлашича, Қонун лойиҳаси кредит ахбороти алмашинуви тизимининг ҳуқуқий асосини яратиш ҳамда улардаги томонларнинг ҳуқуқий ҳолатини, биринчи навбатда кредит ташкилотларининг мазкур муносабатлардаги ҳуқуқий ҳолатини белгилаш, кредитнинг турли хил шакллари ва турларини ҳамда бошқа мазмун-моҳиятига кўра кредит ҳисобланган (факторинг, кафолат каби) хизматлар кўрсатувчи ўзга ташкилотларнинг кредит ахбороти алмашинуви муносабатларида иштироки учун бир хил шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш орқали кредит ахбороти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинмоқда.

Биринчи ўқишда кўриб чиқиладиган «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биланБюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Н.Алимов таништирди. Маърузачининг фикрига кўра, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ишлаб чиқилиши бу соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, рақобатни ҳимоя қилиш бўйича муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, товар бозорларида монополистик фаолиятни бартараф этиш ва олдини олишга доир ҳуқуқий воситаларни янгилаш мақсадини кўзда тутади.

Биринчи ўқишда кўриладиган «Микромолиялаш соҳасининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А.Юсупов йиғилиш иштирокчиларига ахборот берди. Маърузачи Қонун лойиҳасининг асосий мақсади микромолиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилишни банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги талаблари асосида ташкил этиш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари тизимини ривожлантиришни таъминлашдан иборат эканлигини таъқидлади.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи-назари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.



Кўришлар сони: 8246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими