Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Экологик барқарорликни таъминлашнинг  ҳуқуқий кафолати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан “Конституция – мамлакатимиз экологик ҳавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


Унда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Хайрулло Ғаффоров кириш сўзи билан очаркан, Асосий қонунимизда табиат — жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи махсус нормалар белгилангани, улар экологик ҳуқуқий муносабатлар пойдеворини ташкил этишини таъкидлади.

­—Бош қомусимизнинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Бу фуқароларнинг экологик мажбуриятлари Конституция даражасида мустаҳкамланганини англатади, — деди Спикер ўринбосари Х. Ғаффоров. — Ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида экани белгиланган 55-модда эса давлат экологик сиёсатининг асосий тамойилларини қамраб олган. Шундай экан, Асосий қонунимизнинг ҳар бир моддаси биз учун дастуриламалга, ҳаётимиз қоидасига айланиши зарур.

Тадбирда сўз олганлар Конституциямизнинг яратилиш тарихи ва шу кунга қадар унга киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Миллий ва умуминсоний ғояларни ўзида мужассам этган, халқимизнинг барча қатламларининг манфаатларини ифодаловчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз тараққиётида янги бир даврни бошлаб берганини ҳамда амалга оширилаётган экологик ислоҳотларнинг асоси бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Асосий қонунимизда белгилаб берилган нормаларнинг ҳаётга кенг кўламда жорий этилиши атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, юртимизда экологик ҳолатни соғломлаштириш нафақат давлат ва жамият, шу билан бирга, ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айниқса, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари фаолиятининг шаффофлик даражасини ошириш ва фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган қоида ва принципларнинг ҳаётимиздаги, тараққиётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилиб, Бош қомусимизда ҳар ким эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилгани таъкидланди.  


Кўришлар сони: 216

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими