Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Келгуси йилда мактабларни интернет билан таъминлаш ишларига қанча маблағ ажратилади?

Келгуси йилда мактабларни интернет билан  таъминлаш ишларига қанча маблағ ажратилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тегишли вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳасида келгуси йил учун Давлат бюджети даромадлари 200 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 23,8 фоиз миқдорида прогноз қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, 2022 йил учун Давлат бюджети харажатлари 214,8 трлн. сўм миқдорида белгиланмоқда.

Келгуси йилда ҳам ижтимоий соҳа харажатлари яна оширилади ва унинг қарийб 45 фоизи таълимга йўналтирилмоқда. Жумладан, мактабгача таълимга тарбияланувчилар қамрови ошганлиги учун 8,6 трлн. сўм, халқ таълимига 30,8 трлн. сўм, ўрта махсус ва олий таълимга эса 7,5 трлн. сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда 1 600 та боғча ташкил этиш учун 1,5 трлн сўм субсидия ва компенсация ажратилиши, мактабларда таълим сифатини ошириш, янги авлод дарсликларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш учун Китоб жамғармасига 605 млрд. сўм, мактабларни интернет билан таъминлаш ишларини якунига етказиш учун 152 млрд. сўм ажратиш режалаштириляпти.

Йиғилишда 2022 йилда Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига 24,0 трлн. сўм маблағ ёки жорий йил тасдиқланган режага нисбатан 3,5 трлн. сўм кўп маблағ ажратиш кўзда тутилгани айтилди.

Фракция аъзолари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳасининг ҳар бир моддасини синчиклаб таҳлил қилди ва ҳукумат вакилларини айрим масалаларда саволга тутди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 августдаги тегишли қарорга мувофиқ, туристик йиғимлар икки йил муддатга тўхтатилган эди. Қонун лойиҳасида эса ушбу йўқотиладиган маблағни қоплаш назарда тутилмаган. Энди соҳа тарғиботи ишлари қайси манбалардан қопланади, бу туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмайдими?

Туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Аққулов бу саволга жавоб қайтарар экан, 2019 йилда ушбу йиғимдан 92 млрд. сўм маблағ тушгани ва унинг 62,6 млдр. сўми туризм тарғиботига сарфланганини маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатимизга келаётган сайёҳларнинг 11 фоизи туоператорлар томонидан жалб қилинади. Қолган 89 фоизи эса айнан тарғибот-ташвиқот натижасида юртимизга келади. Кўриниб турибдики, туризм ривожида тарғиботнинг ўрни жуда ҳам муҳим.

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасида Маданий мерос объектларини реставрация қилиш, тиклаш ва археологик ишлар учун 75,0 млрд.сўм йўналтирилаётгани, аммо бу жорий йилда ажратилган маблағдан атиги 2 фоиз кўплигига эътибор қаратди. Тегишли идора вакили бу мақсадлар учун бошқа манбалардан ҳам катта миқдорда маблағ жалб қилинаётганини билдирди.

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар бериб, уни маъқуллашди.


Кўришлар сони: 146

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими