Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

2022 йилда неча гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилади?

2022 йилда неча гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда фракция аъзолари партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ушбу соҳада ажратилаётган маблағларни муҳокама қилдилар.

Давлат бюджетидан 2022 йилда аграр ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ йўналишларга ажратиладиган маблағлар қуйидагилардан иборат. Хусусан, қишлоқ-хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштиришни янги жорий этилган тартибга асосан молиялаштириш учун Жамғармага 5 трлн сўм беғараз молиявий ёрдам ажратиш белгиланмоқда.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларининг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражасини ошириш учун бир марталик грант маблағларини молиялаштиришга 1 трлн сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Президентимизнинг қарорларига мувофиқ 2022 йилда 260 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган бўлиб, мазкур тадбирларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар беришга давлат бюджетидан 1,2 трлн. сўм маблағ ажратиш кўзда тутиляпти.

Шу билан бирга, Давлат экология қўмитаси тизимидаги ташкилотларни, шу жумладан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш харажатларига 111 млрд сўм, қўмита тизимидаги аналитик лабораторияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 18 млрд сўм, қўмита томонидан юритиладиган давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш харажатларига 5 млрд сўм ажратиш белгиланмоқда.

Йиғилишда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

 


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими