Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қандай таклифларни илгари сурди?

Фракция аъзолари қандай таклифларни  илгари сурди?

2021 йил 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда фракция аъзолари “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Таъкидланганидек, 2022 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳасини фракция аъзолари дастлабки тартибда кўриб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратишди. Бунда дастлаб фракция депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, бюджет лойиҳасини кўриб чиқишда “Адолат” СДП ғояларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳага эътибор қаратиш зарурлиги белгилаб олинди.

Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюджет жараёни очиқлигини таъминлаш, солиқ юкини камайтиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ, консолидациялашган бюджет қамровини ошириш мақсадида 2022 йилги консолидациялашган бюджет таркибида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва харажатлари таҳлили тарзида келтирилган маълумотларга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Йиғилишда қайд этилганидек, 2022 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлигини сақлаб қолиш ва ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағларга алоҳида эътибор қаратиш, маблағларнинг самарали сарфланишида ҳам муайян тизим яратиш зарур бўлади. Бу қонун лойиҳасининг халқчиллигини ва ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга хизмат қилади.

Муҳокамаларда депутатлар электрон соғлиқни сақлаш тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш харажатлар учун 2021 йилда 28,0 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2022 йилда 30,0 млрд. сўм маблағ режалаштирилмоқда.

Шундан келиб чиқиб депутатлар бугунги ахборот технологиялар даврида бу соҳага етарли маблағ ажратилиши зарурлигини таъкидлаган ҳолда “Электрон соғлиқни сақлаш тизими”га ўтиш долзарлигидан мазкур масала учун мабалағларни кескин кўпайтириш таклифларини илгари суришди.

Шунингдек, депутатлар бюджет параметрларида, сил ва ўпка касалликларига қарши кураш, аҳолини ва болаларни витаминлар билан таъминлаш ва гельминтоз учун махсус препаратлар олиш харажатларига 2022 йил маблағ ажратиш режада йўқлигига эътибор қаратиб, бу борада масъуллардан изоҳлар сўрашди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиқадиган фракция таклифлари ва муносабати билдирилган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 127

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими