Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Дам олиш куни якшанбага тўғри келса, унда навбатдаги иш куни дам олиш куни сифатида эълон қилинади (ми?)

Дам олиш куни якшанбага тўғри келса, унда навбатдаги иш куни дам олиш куни сифатида эълон қилинади (ми?)

Дам олиш вақти — ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт саналади. Дам олиш кунлари ходимга ишдан чалғиши ва оила даврасида ҳордиқ чиқариши учун берилади.

Меҳнат қонунчилиги бўйича 1 январь — Янги йил, 8 март — Хотин-қизлар куни, 21 март — Наврўз байрами, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, 1 сентябрь — Мустақиллик куни, 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, 8 декабрь — Конституция куни, шунингдек, Рўза ҳайити ҳамда Қурбон ҳайити байрамларининг биринчи кунлари байрам кунлари саналади.

Лекин агар дам олиш куни якшанба кунига тўғри келиб қолса, унда навбатдаги иш куни дам олиш куни сифатида эълон қилинадими? Дам олиш куни ишга чиқиш сўралганлар ёки шунга мажбур этилганлар-чи? Улар қандай йўл тутиши керак?


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси давомида шу каби саволлар депутатлар томонидан ўртага ташланди.

Таъкидландики, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилиши белгиланяпти. Бу дегани қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Айтиш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг шу йил 7 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида халқ вакиллари томонидан берилган саволлар очиқ қолгани ва лойиҳани янада такомиллаштириш зарурлиги ҳисобга олиниб, кун тартибидан чиқарилган эди.

Ўтган вақт давомида ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида лойиҳани мутахассислар ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиб, уни пишиқ-пухта ҳолатга келтирди.

Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар эса соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибда солишни янада мустаҳкамлашга, бу борада қонунчиликдаги бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.

Депутатларнинг айтишича, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг кабул килиниши амалиётга қатор қулайликларни яратади. Бунда бозор иқтисодиёти талабларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларининг мувозанати таъминланади, уларнинг ижтимоий ҳамкорликка жалб қилиниши ортиб, томонларнинг меҳнат натижадорлигига қизиқиши рағбатлантирилади.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берилиб, қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.


Кўришлар сони: 1943

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими