Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Транспорт воситасини зарур ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса ҳам бошқариш мумкин(ми?)

Транспорт воситасини зарур ҳужжатлар  ҳайдовчи ёнида бўлмаса ҳам бошқариш мумкин(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, соҳага оид бир қатор масалалар, яъни республикада ривожланиб бораётган курьерлик хизматлари бозорини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича нормалар амалдаги қонунда ўз аксини топмаган. Шунингдек, почта алоқаси хизматларини почта хизматлари ва курьерлик хизматларига ажратувчи аниқ тамойиллар, ушбу курьерлик алоқаси хизматларни кўрсатишга бўлган қоидалар белгиланмаган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида бир қатор масалалар ўз аксини топмоқда. Хусусан, почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишлари ва почта алоқаси турларини белгилаш, тадбиркорлик субъектларининг почта алоқаси соҳасидаги фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилиш тамойили оркали амалга ошириш, ваколатли давлат органи ҳамда почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини юритувчи давлат органи белгилаш, уларнинг вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, қонун лойиҳасини қабул қилиниши халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда почта алоқаси хизматларини яратиш ва фаолият соҳасидаги муносабатлар иштирокчиларига аниқлик киритади. Ўз навбатида, миллий операторларнинг Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва халқаро амалиётга, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга мос бўлишини таъминлайди.

Халқ вакиллари ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳеч қандай салбий ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларни келтириб чиқармаслигини ҳисобга олган ҳолда, уни қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжатда бир неча жарималар миқдорини камайтириш назарда тутилган. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки унда қайд этилмаган шахснинг автотранспортни бошқарганлиги, суғурта полисига эга бўлмаганлик, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки бараварга камайтирилмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва қўлни банд қилмайдиган бошқа воситалардан фойдаланишга рухсат берилиб, монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, лойиҳага кўра транспорт воситасини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса, унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бериладиган бўляпти. Бунда ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги йўл назорати ходими томонидан электрон тизим орқали текширилиши белгиланмоқда.

Фракция аъзолари ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар бир моддасини муҳокама қилиш жараёнида билдирилган барча фикрларни эшитиб ва муҳокама этиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар.

 

 

 


Кўришлар сони: 199

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими