Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бизнес омбудсманга қандай ваколатлар бериляпти?

Бизнес омбудсманга қандай ваколатлар бериляпти?

Ҳозирги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига қарамай, ўзбошимчалик билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол қилиш, айрим мансабдор шахсларнинг адолатсиз ва асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатлари кузатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида айрим жойларда давлат органлари тизимидаги раҳбар ва мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари ҳануз давом этаётганини айтиб, Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат идораси мансабдорларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат беришни таклиф қилганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жорий йилги Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

Қайд этилганидек, хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мазкур муаммоли вазиятларларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларини кўриб чиқиш ваколати берилиши ташкилот масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Депутатлар қонун ташаббускорларидан лойиҳада назарда тутилаётган бир қатор нормалар ва ноаниқликлар юзасидан тушунтиришларни талаб қилди. Муҳокамалар натижасида берилган саволлар юзасидан тегишли жавоблар олиниб, қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Депутатлар кун тартибидан ўрин олган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар.

Таклиф этилаётган лойиҳада маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш мақсадида 5 та модданинг санкцияси миқдорини камайтириш назарда тутилган. Жумладан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс томонидан автотранспорт воситасини бошқарганлик учун белгиланадиган жарима миқдори икки бараварга (1351-модданинг биринчи қисми), транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга камайтирилмоқда.

Фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгиланиб, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга камайтирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маъмурий жазолар миқдорининг одиллик тамойилларига мувофиқ равишда камайтирилиши ҳамда айрим ҳаракатлар учун жавобгарлик бекор қилиниши аҳоли учун қатор енгилликлар яратади.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.


Кўришлар сони: 124

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими