Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар  билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда дастлаб “Солиқ маъмурчилигининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар бир моддасини муҳокама қилиш жараёнида билдирилган барча фикрларни эшитиб ва муҳокама этиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда гидрометеорология хизматини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ёрдамида гидрометеорология хизматини ягона ташкилий-техник тизим сифатида фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган ҳуқуқий нормалар, гидрометеорология фаолиятини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, гидрометеорология фаолияти объектлари ва субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинади.

Муҳокамалар давомида халқ вакиллари қонун лойиҳасини қабул қилиниши аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, гидрометеорология соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 129

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими