Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари муҳим масалаларни муҳокама қилди

Фракция аъзолари муҳим масалаларни  муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Х-съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда бу борада ЎзЛиДеП олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, номзоднинг сайловолди дастури кўп қиррали бўлиб, унда қатор ҳаётий мақсад-вазифалар ўрин олган. Хусусан, иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун, макроиқтисодий барқарорлик таъминланиши, бунда, 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилиши, давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш каби энг устувор вазифалар белгиланган.

Бунинг учун, бюджет маблағларини самарали тақсимлаш ва назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилиб, бундан буён, бюджет харажатлари биринчи навбатда фуқароларимизнинг турмуш шароитини яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантиришга йўналтирилиши қайд этилган.

Шунингдек, иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори ҳажми 200 миллион доллардан 7 миллиард долларга етказилиши, бунда, мамлакатимизда капитал олиб кириш бўйича мавжуд чекловлар қайта кўриб чиқилиб, барча учун қулай бўлган шарт-шароитлар яратилиши назарда тутилган.

Сир эмаски, 2020 йилда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилган эди. Бу – 100 минг тадбиркор ихтиёрида 10 триллион сўм маблағ қолади, дегани. Энди, зарур тайёргарлик кўрган ҳолда, 2023 йилдан бошлаб, ушбу солиқ ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда. Келгуси йили корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш масаласи ҳам дастурдан ўрин олган.

Фракция аъзолари дастурда белгиланган вазифалар ҳақида тўхталар экан, партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги барча мақсад ва вазифалар Ўзбекистоннинг ривожланиши, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиши йўлида хизмат қилишини айтиб, мазкур дастур билан янада чуқурроқ танишиб чиқиш лозимлигини билдирди.

Депутатлар “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқишди.

Лойиҳада банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни тизимлаштириш ва бирхиллаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларининг таркиби микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари этиб белгиланмоқда. Ўз навбатида, микромолия ташкилотлари ва ломбардларга микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериш назарда тутиляпти.

Баҳс-мунозаралардан сўнг фракция азолари мазкур қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан маъқулладилар.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 218

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими