Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳасида қандай нормалар назарда тутилмоқда?

Қонун лойиҳасида қандай нормалар  назарда тутилмоқда?

Иқтисодиётда микромолиялаштириш воситаларидан кенг фойдаланиш учун нобанк кредит ташкилотларига банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш лозим бўлади.

Шу жиҳатдан, микромолиялаштириш қонунчилигини такомиллаштириш, соҳанинг энг самарали ва замонавий амалиётларини жорий этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасида эса соҳада юзага келаётган муаммолар ечими ўз аксини топган.

Таъкидланганидек, кредит ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, шунингдек, тижорат банкларини микромолиялаштириш жараёнларига жалб қилиш бўйича кўрилаётган чораларга қарамай, республикада микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмини сезиларли даражада кенгайтиришда бир қатор муаммолар мавжуд.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсади эса нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва фаолиятини тугатишини ҳамда микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдирган ҳолда, уни қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 289

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими