Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

2021 йил йил 7 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда 66 та микрокредит ташкилоти, 67 та ломбард ва 1 та ипотекани кайта молиялаштириш ташкилоти фаолият юритмоқда. Мазкур фаолиятларни тартибга солиш эса бир қатор қонунлар, Президент фармони ва Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётгани соҳада қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Дунёда нобанк кредит ташкилотининг умуммилий таърифи мавжуд эмас. Ушбу масала давлатнинг молиявий тизимни тартибга солиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади. Бунда бир қатор мамлакатларда фаолият давлатнинг махсус назорати остида бўлиши лозим бўлган молия ташкилотлари “нобанк кредит ташкилотлари” ёки “нобанк кредит-молия ташкилотлари” деб номланади. Бугунги кунда нобанк кредит ташкилотлари сифатида микрокредит ташкилотлари лицензия асосида ломбардлар Марказий банкни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга оширмоқда.

Шунингдек, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятининг ўзига хос хусусияти – тижорат банкларига кредит ресурсларини ажратиш ва ипотека кредитларини қайта молиялаштиришдан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида ушбу ташкилотлар ҳам нобанк кредит ташкилотлари таркибига киритилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларининг таркиби – микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари этиб белгиланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар учун микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар, шу жумладан уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, муассислари ва иштирокчилари устав фонди ва унинг энг кам микдорига қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Марказий банкнинг нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатлари лойиҳада ўз аксини топмоқда.

Фракция аъзолари лойиҳада нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қоидалар белгилаб қўйилаётганини  ижобий баҳолади.

Йиғилишда  “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасида Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўз ваколатлари доирасида қатор вазифа ва ваколатлар белгиланяпти. Хусусан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланишларига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда фаол иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.

Лойиҳада вояга етмаганларни турли ахборот хуружлари, радикал ғоя ва ёт мафкуралардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларда иштирок этиши ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган вояга етмаганларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш масаласига ҳам алоҳида урғу берилмоқда.

Депутатлар томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва спорт билан мунтазам шуғулланишни тарғиб қилиш ишларига кўмаклашиш масалалари лойиҳада белгиланаётгани эътироф этилиб, бу албатта ҳар томонлама мустаҳкам авлоднинг етишиб чиқишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Тадбирда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими