Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Ҳукумат ҳисоботини теран, танқидий-таҳлилий кўриб чиқди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Ҳукумат  ҳисоботини теран, танқидий-таҳлилий кўриб чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботда келтирилишича, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг шу йил 8 июндаги тегишли қарори билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 864 та фуқаролар йиғинларида маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, вазирлик ва идоралар тизимида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида вазирликнинг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари ташкил этилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига кўра эса 209,2 минг янги иш ўринлари яратилиб, 78,5 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган ҳолда, 24 мингдан ортиқ фуқароларга субсидиялар ажратилган.

Йиғилишда фракция аъзолари партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Ҳисобот даврида инвестиция йўналишида 4,8 млрд. доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган ёки прогнозга нисбатан 130 фоизга бажарилган. Қолаверса, давлат инвестиция дастури доирасида 746 млн долларлик 50 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ҳамда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 21 трлн сўмлик 5 246 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 70 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Депутатлар тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли экспорт йўналишида  республика бўйича экспорт ҳажмлари 7 млрд 55 млн долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурати 112,3 фоизни ташкил этганини ижобий баҳоладилар.

Шунинг баробарида, фракция аъзолари ҳисобот юзасидан ўзларининг таҳлилий-танқидий саволларини берди. Хусусан, давлат хизматлари агентлигини тўлиқ электрон тизимга ўтказиш бўйича мавжуд камчиликларга оид саволлар ўртага ташланди ва 2021 йил якунига қадар бу ишлар тўлиқ амалга ошириш кўзда тутилгани мазмунида жавоб олинди. 1 млн дастурчи. Бу ишлар қачон амалга оширилади, деган саволга 2030 йилгача бўлган муддатда дея жавоб берилди. Маълумотларга кўра, айни вақтда 445 минг лойиҳа таклифи киритилган бўлиб, шундан 241 мингта дастурчисига сертификат берилган.

Депутатлар туризм объектларининг инфратузилмасини яхшилашга ажратилаётган маблағлар Дастурда ўз ифодасини топмагани билан ҳам қизиқишди. Ҳукумат томонидан жавоб шундай бўлди: “шу давргача 500 млрд сўм маблағ ажратилган ва яна 500 млрд сўмлик молиявий манбанинг тақсимланиши амалга оширилмоқда. Мазкур масалалар фракция аъзоларининг эътирозларига сабаб бўлди ва камчиликларни бартараф этишга келишиб олинди.

Муҳокамалар давомида халқ вакиллари иқтисодиёт, таълим ва бошқа соҳаларга оид бир қатор саволларни ўртага ташладилар. Мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

Фракция аъзолари тақдим этилган ҳисоботда барча муҳим масалалар кенг қамровда акс эттирилганини ижобий баҳолаб, Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини маъқуллади.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги
қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган лойиҳада “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.

Халқ вакиллари ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида коронавирус инфекциясининг янги тўлқинлари олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланишини айтиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Йиғилиш якунида фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 445

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими