Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси Ҳукумат ҳисоботини танқидий кўриб чиқди

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси Ҳукумат  ҳисоботини танқидий кўриб чиқди

Жорий йилнинг 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботи кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида қилинган ишларни ижобий баҳоладилар.

Шу билан бирга, халқ вакиллари аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам қизиқди.

Қайд этилишича, олис қишлоқларга ичимлик сувини ташиб етказиб бериш учун ҳар бирининг ҳажми 25 метр куб бўлган 100 та сув ташиш машинасини олиб келиш бўйича шартнома имзоланган ва улар жорий йилнинг 1 августига қадар тўлиқ олиб келинади.

Йиғилишда депутатлар томонидан жорий йилги Давлат дастури бандларининг ижроси, айниқса, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига қаратилган бандларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги тегишли фармонининг 24-бандида белгиланган ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан кўчат экиш мажбурияти бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Депутатларнинг айтишича, Давлат дастурининг 123-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласини юзасидан амалга оширилган ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаган. Бу эса фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Муҳокамалар давомида Дастур ижросини тўлиқ ва сифатли бажарилиши борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, бу борадаги ишларни келгусида ҳам давом эттириш юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Йиғилишда Давлат дастури бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг  ҳисоботи маъқулланди.


Кўришлар сони: 431

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими