Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат дастурининг ижроси бандма-банд кўриб чиқилди

Давлат дастурининг ижроси бандма-банд кўриб чиқилди

2021 йил 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференц алоқа шаклида ўтган тадбирда фракция аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йиллигида бажарилишининг бориши тўғрисида”ги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, Ҳукумат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларни кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, коронавирус пандемиясининг республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш борасида ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида 2021 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 фоизни, шундан, саноат – 108,5 фоизни, хизматлар – 108,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 101,8 фоизни ташкил қилган. Жумладан, савдо айланмаси ҳажми 104,4 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 109,0 фоизга ўсди.

Фракция йиғилишида депутатлар Давлат дастурининг ижросини бандма-банд кўриб чиқишди.

Таъкидланганидек, “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида олий таълим муассасаларига квоталарни ошириш назарда тутилган. Президентимизнинг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ажратиладиган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини камида 25 фоизга ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш чора-тадбирлари белгиланган. Аммо бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳисоботда кўрсатиб ўтилмагани жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Давлат дастурининг 147-бандида камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича вазифалар белгиланган. фракция аъзолари ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш бўйича эришилган аниқ натижалар билан қизиқди. Таъкидланишича, меҳнат органлари йўлланмалари асосида жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 72,7 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилган.

Тадбирда қайд этилганидек, дастурининг 195-банддида давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун хорижий етакчи тиббиёт ҳамда илмий муассасаларига юбориш, шунингдек республикага 300 нафарга яқин малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш белгиланган. Ҳозирги кунга келиб 106 нафар мутахассис жалб этилган. Яъни, 32 фоизга бажарилган. Йил якунига қадар яна шунча мутахассис жалб қилинган тақдирда ҳам режа тўлиқ бажарилмай қолиш эҳтимоли мавжуд. Юртимизда ҳозирги шароитни ҳисобга олган ҳолда Давлат дастурининг малакали тиббиёт кадрлар билан боғлиқ ушбу бандига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги депутатлар томонидан айтиб ўтилди.

Фракция вакиллари Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан таклифлар беришди.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йиллиги давомида бажарилиши тўғрисида”ги ҳисоботи фракция томонидан маъқулланди.


Кўришлар сони: 382

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими