Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Асоссиз ҳисобланган тўловлар учун қанча миқдорда компенсация тўланади?

Асоссиз ҳисобланган тўловлар учун  қанча миқдорда компенсация тўланади?

Маълумки, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланиш йўлида илдам қадам ташламоқда. Тинчлик, яхши қўшничилик ва ишончнинг мустаҳкамланиши, ҳамкорликнинг ривожланиши албатта, икки минтақа давлатларининг манфаатига тўғри келади.

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро анжуманнинг ўтказилиши ҳам икки минтақа ўртасидаги ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтариш учун қулай имконият бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур халқаро конференцияда сўзлаган нутқидан келиб чиқувчи асосий вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишни парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов кириш сўзи билан очар экан, партия ўз амалий саъй-ҳаракатларида Ўзбекистоннинг ташки сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўта муҳим бўлган вазифа ­­­- Марказий Осиёни барқарорлик, изчил ривожланиш ва яхши қўшничилик ҳудудига айлантириш вазифасини амалга оширишга кўмаклашиш учун партиявий, парламент ва халқона дипломатиянинг барча имкониятларни ишга солишга интилаётганини таъкидлади.

­­­- Биз электоратимизнинг туб манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, яқин ва узоқ хориж мамлакатлари билан тинчликпарвар, очиқ ва оқилона сиёсат доирасида самарали ҳамкорликни давом эттиришни муҳим, деб ҳисоблаймиз, ­- деди А.Ҳаитов. ­- Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳрида юқори даражадаги халқаро анжуманнинг ўтказилиши ана шундай сиёсатнинг намунаси бўлди.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат билан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари ва вазифалари белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунига Агентлик ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланиб, унинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатларини белгиловчи нормалар назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлиги профилактикаси, васийлик ва ҳомийликдаги ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаларидаги ваколатлари ҳуқуқий жиҳатдан белгиланишига ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик суви ва 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган бўлиб, 17 та сув таъминоти ташкилоти томонидан 9 408 та сув таъминоти, 58 та канализация иншооти, 72 минг км ичимлик суви ҳамда 8,6 минг км оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмокда.

Лекин ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш энг муҳим соҳалардан бири бўлиб, ушбу масалалар бугунги кунга қадар қонун даражасида тартибга солинмаган. Амалдаги қонунчиликда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, сув таъминоти ташкилотларининг мажбуриятлари эса мустаҳкамланмаган.

Cyв таъминоти ташкилотлари фаолиятида интизомнинг сустлиги оқибатида қувурларда носозликлар вужудга келмокда ва истеъмолчилар томонидан уларга ноқонуний уланиш ҳолатлари кузатилмокда.

Йиғилишда кўриб чиқилган “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида сув таъминоти ташкилотларининг ушбу соҳадаги мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгиланмоқда.

Мазкур ҳужжат билан ичимлик суви ва оқова сув қувурларининг истеъмолчи ҳудудига туташган қисмигача ичимлик суви таъминоти ташкилоти масъул ҳисобланиши назарда тутилиб, истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган тўловларнинг 50 фоизига тенг миқдорда ичимлик суви таъминоти ташкилотидан компенсация (пеня) талаб қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида соҳани барқарор ривожлантириш ва хизматлар сифатини оширишга мўлжалланган таъсирчан ҳуқуқий база яратилиши, сув таъминоти ташкилотлари фаолиятида интизомни кучайтириш орқали носозликлар окибатида ичимлик суви исроф қилинишининг олди олинади.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини билдирган ҳолда, узоқ тортишув, баҳс ва мунозаралардан сўнг ушбу лойиҳани биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 241

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими