Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳаси билан қандай имтиёзлар бериляпти?

Қонун лойиҳаси билан қандай имтиёзлар бериляпти?

Солиқлар мамлакат тараққиётини таъминловчи энг муҳим манба ҳисобланади. Конституциямизнинг 51-моддасида ҳам фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги белгиланган. Солиқ кодекси эса, бу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи энг асосий ҳужжат ҳисобланади.

“Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида депутатлар дастлаб айнан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Видеоконференц алоқа тарзида ўтказилган йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган халқ манфаати йўлидаги ислоҳотлар амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам қўшимчалар киритиш заруратини туғдирмоқда. Хусусан, Солиқ кодексига ҳам ўзгартиш киритиш зарурати пайдо бўлди. Бу айниқса, пандемия шароитида муҳим аҳамият касб этди. Чунки пандемияда иқтисодий барқарорликни сақлаш, айниқса, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва даромадлари кескин пасайишининг олдини олишга қаратилган бир неча фармон ва қарорлар қабул қилинди ва ушбу қонун лойиҳаси уларнинг ижросини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Лойиҳага киритилаётган энг муҳим ўзгаришлардан бири олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан бакалавр ёки магистратурани тамомлагандан сўнг уч йил давомида қабул қилинган ходимларга, шунингдек, мазкур олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилинган олий маълумотли бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар ва мутахассисларга тўланадиган бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Мамлакатимизнинг бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган эксклавлар учун (Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Хосилот маҳалласининг Тоштепа қишлоқ фуқаролар йиғини) солиққа тортишнинг янги тартиблари жорий қилинмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос жиҳатлари эътиборга олиниб, янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига  2024 йил 1 январга қадар, шароити оғир бўлган 45 та маҳалла ва овулларда янгидан ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига эса 2026 йил 1 январга қадар солиқ имтиёзлари берилиши белгиланмоқда.

Депутатлар коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашаётганини эътиборга олиб, аҳолининг кам таъминланган қатлами ва янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига берилаётган вақтинчалик имтиёзларни янада кўпайтириш лозимлигини таъкидладилар ва солиқ кодексига киритилаётган бундай ўзгартиш ва қўшимчаларни маъқулладилар.

Фракция аъзолари шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам атрофлича кўриб чиқдилар.

Йиғилишда фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 179

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими