Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Вакцина эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган ягона чора

Вакцина эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган  ягона чора

Бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Жойларда ҳам аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича барча чоралар кўрилган. Лекин айни вақтда бу имкониятларнинг тенг ярмидан фойдаланилмоқда.

Режага кўра, ҳар бир эмлаш пунктида кунига 70 нафар фуқаро эмланиши белгиланган бўлса-да, лекин амалда атиги 36 киши эмланяпти. Ваҳоланки, вакцинадан бошқа эпидемик вазиятни барқарорлаштирадиган чора йўқ. Шу боис, жаҳон ҳамжамиятида вакцинага бўлган эҳтиёж жуда юқоридир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши ҳам мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатига бағишланди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 65 ёшдан катта аҳоли қатламининг атиги 42,8 фоизи, сурункали касалликлари бўлган аҳоли қатламининг 67,7 фоизи, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг 77,4 фоизи ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 68,7 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмлангани таъкидланди.

– Бугунги кунда аҳоли орасида касалликка чалиниш ҳолатлари кўп учраётгани кишини ташвишга солмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Иномжон Қудратов. — Кейинги пайтда жойларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганига қарамай, ҳали-ҳамон кўча-кўйда ниқобсиз юрганларни кўп учратяпмиз. Ахир ҳозир коронавирусга чалинганлар сони кескин ортиб бораётган бир пайтда, ҳар биримиз ўзимизга, оиламизга ва ҳамкасбларимизга эътиборли бўлишимиз керак эмас-ми?

Йиғилишда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемилогик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилган биринчи навбатда хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини босқичма-босқич эмлаш тадбирлари талаб даражасида эмаслиги қайд этилган ҳолда, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги билдирилди.

Шунингдек, эмлашни оммавий тарзда йўлга қўйган кўп давлатларда касалланганлар сони изчил камайиб бораётгани айтилиб, бунинг ягона чораси вирусга қарши вакцина олиш эканлиги қайд этилди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими