Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Нега оммавий эмлашга жиддий зарурат туғилди?

Нега оммавий эмлашга жиддий зарурат  туғилди?

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг кечиктириб бўлмас вазифаларидан саналади. Охирги йилларда соҳага янги бошқарув усулларини жорий этиш, мамлакатимизда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани боиси ҳам шунда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрдаги тегишли фармонига мувофиқ, республикамиз аҳолисини тиббий хатловдан ўтказиш учун 14 202 та тиббиёт бригадалари ташкил этилиб, 32 458 030 нафар аҳоли саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, 4 та гуруҳга тақсимланди.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳозирги кунга қадар “темир дафтар”га киритилган 1 912 нафар беморнинг 1 575 нафарига юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини манзилли скринингдан ўтказиш ва юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 23 та мобил бригадалар ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида бу ҳақда сўз юритилиб, мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда давлат томонидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Жумладан, 2021 йилда ташкил этилиши режалаштирилган 124 та оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардан 71 таси ташкил этилган ҳолда, бирламчи тиббиёт-санитария муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ оилавий поликлиникалар 733 та ЭКГ ва 721 та УТТ аппаратлари билан таъминланган.

Лекин масаланинг яна бир томони бор. Чунки коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемилогик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида жорий этилган биринчи навбатда хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини босқичма-босқич эмлаш тадбирлари талаб даражасида эмас.

Депутатларнинг фикрича, ўтган 3 ой давомида 65 ёшдан катта аҳоли қатламининг атиги 42,8 фоизи, сурункали касалликлари бўлган аҳоли қатламининг 67,7 фоизи, мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг 77,4 фоизи ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 68,7 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланган. Аммо эмланганларнинг барчасини ҳам тўлиқ дозаларда эмланган деб бўлмайди.

Йиғилишда фракция аъзолари соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталар экан, соҳада юзага келаётган муаммоларни ҳам аниқ мисоллар асосида санаб ўтишди.

– Нега оммавий эмлашга жиддий зарурат туғилди? Гап шундаки, бугунги кунда аҳоли гавжум жойларда фуқаролар ўта ҳотиржамликка берилиб, карантин қоидаларини писанд қилмаслик ҳолатлари кўпайиб қолди. – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Н.Ризаев. – Аксарият ҳолларда республика бўйлаб турли тадбирларни ўтказиш давом этмоқда. Ваксина билан эмланиб, ниқоб тақишга амал қилмаётганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Буни кўрган фуқароларимиз ниқобни оддий қилиб чўнтагида яшириб ёки билагида тақиб юрибди. Бу ҳолатни кузатаётган ОАВ аҳолини каронавирусга қарши эмлашга чақиришдан кўра, катта-катта тадбирларни ташвиқот қилиш билан оворалар. Аслида бунинг акси бўлиши керак эмасми?

Йиғилишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг ўз вақтида ва самарали ташкил этилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш лозимлиги айтилиб, кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими