Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади(ми?)

Аниқланган камчиликлар бартараф этилади(ми?)

2021 йил 30 июнь Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда масъул вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар, шунингдек, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши бўйича ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг бир гуруҳ депутатларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан масала ҳудудлар бўйича бевосита таҳлилий ўрганилган. Мазкур жараёнда мавжуд норматив-ҳуқуқий база ҳолати ва хорижий тажриба, масъул органлар ва суд томонидан тақдим этилган маълумотлар таҳлили, бу борадаги амалиёт, жамоатчилик фикрини билиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар, шунингдек стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши 1 та қонун, 3 та Президент қарори, 5 та Ҳукумат қарори билан тартибга солинмоқда.

Маълумотларга кўра, 2018-2020 йиллар давомида фото ва видео махсус воситалари орқали аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ва уларга нисбатан белгиланган жарималар 2018 йил давомида фото ва видео махсус воситалар орқали 621 355 та қоидабузарликлар бўйича 208,4 млрд. сўмлик жарималар белгиланган бўлса, 2019 йилда 1 227 844 та ҳолатда 481,8 млрд. сўмлик, 2020 йилда эса 1 763 691 та ҳолатда 724.6 млрд. сўмлик жарималар қўлланилган. Бу 2018 йилга нисбатан аҳоли томонидан тўланган жарима суммаси миқдори 28,3 фоизга ошган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди тақдим этган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши махсус автоматлаштирилган фото ва видео техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган маъмурий қарорлардан норози бўлиб судга шикоят қилиш ҳолатлари ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Эътиборли жиҳати, мурожаат қилганларнинг аксариятини шикояти суд томонидан қаноатлантирилган. Хусусан, 2020 йил давомида 19 134 та шу соҳа бўйича судларда кўрилган ишларнинг 89,2 фоизи, яъни 17 073 таси қаноатлантирилган бўлса, 5 778 та иш бўйича ишни юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 2021 йилнинг 1-чорагида 3 481 та кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлардан 2 612 таси ёхуд 75 фоиз ишлар қаноатлантирилган.

Тадбирда қайд этилганидек, қонунчиликка биноан йўлларда автомобиль ҳайдовчилари белгиланган тезликка риоя этиши радарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи йўл белгиси ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт. Стационар махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда доимий йўл белгиларини, кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланиладиган жойларда эса кўчма устунга вақтинчалик йўл белгиларини ўрнатиш белгиланган. Аммо, депутатлар амалда бу тартибга ҳар доим ҳам амал қилинмаётганини таъкидлашди.

Шунингдек, ЙПХ ходимлари Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда экипировка қилинмаган енгил автомобиллардан фойдаланган ҳолда яширин усулда хизмат олиб бораётган ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди. Кўчма махсус мосламалар йўлларда яширин равишда ўрнатилган ҳолатлар ҳам йўқ эмаслиги депутатлар томонидан маълум қилинди. Бу каби ҳолатлар ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланилаётган жарималар юзасидан ҳайдовчилар ва жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади.

Қўшма йиғилишда депутатлар ўрганиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ва мунозарали масалалар бўйича мутасаддилардан ахборот ҳамда изоҳ сўради.

Йиғилишда радарлар ва бошқа махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назоратни қонуний амалга ошириш, ҳайдовчиларга жарима қўллашда меъёрий ҳужжат талабларига, очиқлик-ошкоралик тамойилларига қатъий риоя этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қарор қилинди.


Кўришлар сони: 465

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими