Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қандай мезонларга амал қилиш керак?

Ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қандай мезонларга амал қилиш керак?

Сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноятга айланган коррупция муаммосига дунёнинг деярли барча мамлакати дуч келмоқда. Унинг зарари нафақат халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган ўзгаришларга, балки мамлакатнинг халқаро нуфузи, инвестициявий жозибадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти. Очиқлик ва ошкоролик йўлидан илдам бораётган мамлакатимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида юқоридаги фикрлар яна бир бор эътироф этилиб, дастлаб Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Йиғилишида таъкидланганидек, амалдаги қонун ҳужжатларида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш тартиби, коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимояси давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.

Депутатлар киритилаётган ўзгаришларни яна бир бор муҳокама қилиб, қонун лойиҳасини маъқулладилар ва “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишга киришдилар.

Хўш, ижтимоий тадбиркорлик нима ва у нима учун керак?

Ижтимоий тадбиркорлик – бу аҳолининг заиф қатлами турмушини яхшилашга қаратилган фаолият тури бўлиб, унда ногиронлар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар, хавфли касалликка чалинганлар, “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари, жазодан озод қилинганлар, парваришга муҳтож кексалар ва муомалага лаёқатсиз шахсларни иш билан таъминлаш назарда тутилган.

Ижтимоий тадбиркорлик катта фойдага йўналтирилган бизнес эмас, давлатнинг ижтимоий соҳадаги маълум бир функцияларини давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорлик субъектларига ҳам йўналтиришдир. Ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун эса қуйидаги мезонларга амал қилиш лозим: ишчи ходимлар умумий сонининг 70 фоизи заиф қатламга мансуб шахслар бўлиши ва уларга ҳақ тўлаш умумий фонднинг камида шунча фоизини ташкил этиши, корхона тушумнинг камида 50 фоизини ижтимоий товарлар сотиш ёки хизматлар кўрсатишдан тушган тушум ташкил этиши лозим. Шунингдек, маҳсулотларининг камида 50 фоизини мазкур товарларнинг таннархида ёки таннархидан паст бўлган нархларда чакана савдо орқали аҳолига сотилиши керак.

Солиқ қўмитаси вакили фракция раҳбари Алишер Қодировнинг бундай фаолият билан шуғулланаётган корхоналар солиқ тўловлари бўйича қандай имтиёзларга эга бўлади деган мазмундаги саволига жавоб берар экан, бундай корхоналарга фойда солиғи ва ижтимоий солиқларни тўлашда имтиёзлар берилишини маълум қилди. Шунингдек, улар давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, имтиёзлар ва преференциялар, ижтимоий лойиҳа харажатларига субсидиялар берилади.

Фракция йиғилишида Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Узоқ тортишувлардан сўнг ушбу қонун лойиҳаси ҳам маъқулланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 195

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими