Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Депутатлар онкологик ёрдам кўрсатиш хизматини ўрганмоқда

Депутатлар онкологик ёрдам кўрсатиш хизматини ўрганмоқда

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари Тошкент вилоятида Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган чора-тадбирлар ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганмоқда.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари соҳада фаолият олиб бораётган мутахассислар билан учрашди. Шифокорларга яратилган шарт-шароитлар, беморларга кўрсатилаётган хизматлар ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилди. Республика онкология марказида симуляцион марказ ташкил қилингани, кимётерапия 85 фоиз бепул дори-дармонлар билан амалга оширилиши ҳақидаги фактлар ишчи гуруҳнинг диққат марказида бўлди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда инсонлар яшаш тарзининг ўзгариши ва ирсий омиллар саратоннинг кўп учрашига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунга келиб хавфли ўсма касалликларининг 200 дан ортиқ тури мавжуд. Саратон ҳар қандай аъзо, ҳар қандай тўқима ва ҳужайрада ривожланиши мумкин. Мутахассислар саратон сабабларини очиқлашда фаол изланмоқдалар. Дунё бўйича ҳар йили 200 мингдан ортиқ болада онкологик хасталик қайд этилиб, уларнинг ярми бу дунёдан кўз юмади. Умуман олганда, саратон борган сари ёшармоқда. Беморлар орасида 20-25 ёшлилар, ҳатто кичик ёшдаги болалар ҳам кўп учраяпти. Эндиликда бу касалликка чалиниш ҳолатлари яратилган имкониятларга асосан даволанмоқда.

Депутатлар қарор ижроси юзасидан эндиликда фуқаролар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш, уларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилишини таъкидладилар.

Ўрганиш давомида яна бир муҳим масала – даволаш сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилди. Шу мақсадда жойлардаги онкология ва гематология шифохоналарини таъмирлаб, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва қўшимча коикаларга эҳтиёж борлиги аниқланди.

Шунингдек, малакали мутахассисларни жалб қилиш вазифаси белгиланди. Касаллик оқибатида оёқ-қўли ампутация бўлган беморларни протез маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи депутатларнинг диққат марказида бўлди.

Ўрганиш хулосалари асосида янги чора-тадбирлар ҳамда вазифаларни амалга оширувчи масъуллар белгилаб олинди.

Худди шундай ўрганишлар Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳам ўтказилмоқда.


Кўришлар сони: 157

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими