Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Аҳоли саломатлиги йўлида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдосида чекловлар жорий этилади

Аҳоли саломатлиги йўлида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдосида чекловлар жорий этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, амалиётда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши бўйича белгиланган қоидалар ва чекловларга риоя этиш даражаси пастлигини кўрсатмоқда. Сабаби, амалдаги қонун ҳужжатларида ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг кучсизлиги ва уларда ваколатли органларнинг назорат қилиш соҳасидаги вазифалари, жамоат жойларида тамакисиз муҳит яратиш учун масъул бўлган шахсларнинг мажбуриятлари белгиланмаган. Шунингдек, замонавий тамаки маҳсулотининг айланмасини тартибга солиш масалалари ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмаган. Натижада аҳоли, айниқса ёшлар орасида бундай маҳсулотларни истеъмол қилиниши тез суръатларда ошиб кетмоқда.

Шунингдек, мазкур лойиҳани ишлаб чиқишга яна бир зарурат – бу амалдаги қонун ҳужжатларида тамаки маҳсулотини реализация қилиш юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган бўлсада кундалик ҳаётда бундай маҳсулотнинг чакана савдоси билан аксарият ҳолатларда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ноқонуний шуғулланишига сабаб бўлмоқда.

Депутатлар эътироф этганидек, сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган Президент фармон ва қарорлари билан амалдаги қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида белгиланган нормаларни қайта кўриб чиқиш ва ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан амалиётда яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиш ўрнига айрим шахслар томонидан фақат ўз мақсади йўлида фойдаланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Йиғилишда айтиб ўтилганидек, юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида лойиҳа билан мазкур йўналишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда тамаки ва никотин истеъмол қилиш учун мосламаларни реализация қилишга доир чекловлар кенгайтирилмоқда. Жумладан, бундай маҳсулот ва мосламаларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга ва йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан савдо ва реализация қилишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларнинг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар белгиланмоқда ҳамда белгиланган қоидаларни ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқароларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари яратилишига эришилади.

Фракция йиғилишида шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишларни амалга ошириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, мазкур ҳужжат лойиҳаси билан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, қурилиш қилиш, ерларни эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик, кўчмас мулк объектларини кадастр рўйхатидан ўтказмаслик каби ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиш ва жарима тайинлаш ваколатини яхлит Кадастр агентлиги органларига ўтказилмоқда. Бу эса мазкур салбий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш имконини яратади. Бугунги кунда мазкур вазифалар судлар, қурилиш, солиқ органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, Агроинспекция ва қисман кадастр органлари ваколатида эди.

Биргина мисол. Депутатлар республика миқёсида жами 49 минг 334 та ҳолат бўйича 11 минг 269 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, шундан ноқонуний ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 25 минг 862 та ҳолатда 7 минг 401 гектари бартараф этилганига алоҳида эътибор қаратиб, бу каби салбий ҳолатлар биринчи навбатда жамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги нормаларининг бузилишига олиб келишини айтиб ўтишди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши натижасида суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан сотиб юборган ёки эгаллаб олган шахсларга нисбатан жиноий жазонинг муқаррарлиги таъминланади, ер ва кадастр соҳасида давлат назорати кучайтирилади, қонун бузилишларини барвақт аниқлаш, айбдор шахсларга дарҳол ва жойида жазо тайинлаш мумкин бўлади.

Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1726

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими