Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши бўйича янги тартиблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда

Қонунчиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши бўйича янги тартиблар жорий этилиши кўзда тутилмоқда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни фракция раҳбари Улуғбек Иноятов олиб борди.

Мажлисда депутатлар “Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонун лойиҳаларини манфаатдор идоралар мутасаддилари иштирокида муҳокама қилдилар.

Фракция аъзолари дастлаб “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. Амалдаги қонун ҳужжатларида ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг кучсизлиги ва уларда бўшлиқларнинг (жумладан, ваколатли органларнинг назорат қилиш соҳасидаги вазифалари, жамоат жойларида тамакисиз муҳит яратиш учун масъул бўлган шахсларнинг мажбуриятлари белгиланмаган) мавжудлиги натижасида қонунчиликда белгиланган қоидалар ва чекловларга риоя этиш даражаси паст. Шунингдек, замонавий тамаки (никотин) маҳсулотининг айланмасини тартибга солиш масалалари амалдаги қонун ҳужжатларида ўз аксини топмаган. Бу эса аҳоли, айниқса ёшлар орасида бундай маҳсулотларни истеъмол қилишни оммалаштирмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан ижро механизмларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Хусусан, никотин етказиб бериш электрон тизимлари, никотинли суюқликлар, тамаки буюмлари, тамакини қиздириш тизими, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун мосламалар (шу жумладан чилим) тамаки маҳсулотига тенглаштирилмоқда ва тамаки маҳсулотига белгиланган барча чекловларнинг уларга тааллуқли бўлиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, ваколатли давлат органларининг рўйхати кенгайтирилиб, уларнинг ваколат ва вазифалари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш мумкин бўлмаган жамоат жойларнинг аниқ рўйхати кўрсатилиб, чекиш учун ажратилган махсус жойларга минимал талаблар жорий этилиб, белгиланган қоидаларни ижро этилишини таъминлаш учун масъул шахслар мажбуриятлари аниқланмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга доир фаолиятни тартибга солиш механизмлари такомиллаштирилади.

Йиғилишда фракция аъзолари кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам партия позицияси ва электорат манфаатлари юзасидан кўриб чиқиб тегишли қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 406

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими