Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Энди ер муносабатлари қатъий назоратга олинади

Энди ер муносабатлари қатъий назоратга олинади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида айнан ушбу фармон мазмун-моҳияти ва ундан келиб атрофлича муҳокама қилинди.

Ерга бўлган муносабатларни тартибга солиш бўйича сўнгги йилларда қатъий чора-тадбирлар белгиланаётган бўлса-да, ер билан боғлиқ низолар ҳамон давом этяпти. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер билан боғлиқ “ўйин”лари суғориладиган унумдор ерларнинг камайишига сабаб бўляпти. Маълумотларга қараганда, 2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-тарож қилинган, ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган. Прокуратура органлари томонидан 7500 дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилиш бўйича протест киритилган. Маъмурий судлар томонидан эса туман ҳокимликларининг ер билан боғлиқ 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган.

Фракция йиғилишида таъкидланганидек, йил сайин ортиб бораётган аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилмагани натижасида одамлар деҳқончилик учун ажратилган ерларда уй-жой қуриб олишга мажбур бўлди. Президентнинг халқпарварлик сиёсати туфайли, бундай жойларни расмийлаштириб олиш учун амнистия эълон қилинди. Лекин айримлар ноқонуний эгаллаб олган ерларни расмийлаштиришга улгурди, айримлар эса йўқ. Бу бўйича маҳаллий ҳокимликларга мурожаатлар кўпайди. Натижада ер билан боғлиқ муносабатларда коррупцион ҳолатлар янада кўпайди. Мурожаатларни расмийлаштиришга ёрдам бериш ўрнига одамларнинг соддалигидан пул ишламоқчи бўлган “мутахассислар” кўпайди. Лекин бундан муаммолар ечилмади.

Қайд этиш лозим, ушбу фармон юқоридаги каби муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Фармонда ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш бўйича аниқ вазифалар белгиланмоқда.

Фармонда “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ҳамда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши белгиланди.

Йиғилишда шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси депутатлари ушбу қонун лойиҳаларига давлат ва халқ манфаатига хизмат қиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фаол қатнашмоғи лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, халқ вакиллари сайловчилар билан бўладиган учрашувларда ушбу Фармон мазмун-моҳияти бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориши лозимлиги қайд этилди.


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими