Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

Фракция ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

2021 йил 10 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда ер ресурсларини талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш боғлиқ содир этилган коррупция ҳолатлари кўплаб эътирозлар ва муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Фуқаролар ва тадбиркорларнинг аксарият мурожаатлари ҳам ерни маҳаллий ҳокимият масъул раҳбарлари томонидан ноқонуний тортиб олиниши ҳақида бўлган.

Янги Фармон эса, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритишни тартибга солади.

Фракция аъзолари ўз чиқишларида ушбу ҳужжат мамлакатимизда ерга бўлган муносабатларда буткул янгича тартиб-таомилларни ўрнатишга хизмат қилишини қайд этишди. Жумладан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш каби бозор иқтисодиёти таомилларига мос бўлмаган амалиётларни тугатилиб, ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилади.

Депутатлар фикрича, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларни хусусий секторга фақат аукцион орқали сотиш тартиби киритилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига хусусий мулк сифатида, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерлар эса ижара ҳуқуқи асосида сотилиши йўлга қўйилиши энг зарур қарордир.

Фармон билан ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиби жорий этилади, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорлик таъминланади, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқлари кафолатланади, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали у фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритилади.

Йиғилишда фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ҳамда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати пайдо бўлаётгани ҳақида сўз борди. 

Фракция аъзолари ерга доир қонунчилик соҳасидаги муҳим ўзгаришлар халқимиз, айниқса, қишлоқ аҳлининг кўп йиллик орзуси амалга ошишига хизмат қилиши, фармон асосида бир қатор қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз электорати манфаатидан келиб чиқиб ўз таклифлари билан фаол иштирок этиши зарурлиги, ер майдонларини ажратиш ва фойдаланишда назорат ўрнатиш, бу борада қонунчиликка қатъий амал этилишига кафил бўлиш кераклигини таъкидлашди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 157

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими