Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Диний расм-русмлар нима, унинг диний маросимдан қандай фарқи бор?

Диний расм-русмлар нима, унинг диний  маросимдан қандай фарқи бор?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар дастлаб “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Маълумки, амалдаги қонун 1991 йилда ишлаб чиқилган ва 1998 йилнинг 1 майида янги таҳрирда қабул қилинган. Табиийки, айрим моддалар бугунги кун талабларига жавоб бермай қолди. Шу боис, мазкур қонун лойиҳаси қайта тайёрланди ва унда учта манбага таянилди: миллий, хорижий ва халқаро стандартлар. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач 500 дан ортиқ таклифлар келиб тушди ва уларнинг аксарияти эътиборга олинди.

Қайд этилганидек, лойиҳада виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ айрим саволларга ечим топилмоқда. Жумладан, амалдаги қонун белгилаб қўйилган “...жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди” деган таъқиқловчи норма чиқариб ташланмоқда. Диндорларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга йўл қўйилмаслиги кафолатланмоқда.

Шу билан бирга, қонунчиликка риоя қилмаган диний ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш қоидалари белгиланган. Диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби енгиллаштирилиб, амалдаги қонунда бир қатор чекловлар олиб ташланяпти. Шунингдек, диний ташкилотларга бир қатор қўшимча кафолатлар лойиҳада ўз аксини топган.

Фракция раҳбари Алишер Қодиров ушбу қонун лойиҳаси ҳақида фикр билдириб, бевосита қадриятларимиз, эътиқод эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган жуда ҳам муҳим қонун лойиҳа эканини қайд этиб, бевосита бу масала “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурларида акс этганини таъкидлади.   

Шундан сўнг депутатлар лойиҳага партия мақсад ва вазифалари, ғояларидан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар.

Жумладан, қонун лойиҳасида диний расм-русмларга маълум бир чекловлар бор, яъни бундай тадбирлар диний идоралардан ташқарида ўтказиш мумкин эмаслиги кўрсатилган. Лекин лойиҳада диний расм-русмлар ҳақида тўлиқ таъриф берилмаган ва бу эртага турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, юртимизда эътиқодимиздан келиб чиқиб, янги идоралар, ташкилотлар иш бошлашдан олдин яхши ниятда худойи қилинади. Бу ҳам диний расм-русимга кирадими? Унинг диний маросимдан қандай фарқи бор?

Лойиҳада диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш тақиқланяпти. Бунда иккита субъектга рухсат бериляпти. Яъни, ота-она ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ўргатиш ҳуқуқи бериляпти. Аммо нима учун фарзандимизни мактабдан ташқарида диний таълим бериш бўйича давлат ваколатли орган рухсатини олган, профессионал олий таълимга эга бўлган ва ўзимиз ишонган шахсга диндан сабоқ олиши учун беришимиз мумкин эмас?

Қонун лойиҳаси масъуллари ушбу таклифларга ўз муносабатини билдириб, уларни лойиҳада акс этиш масаласини кўриб чиқишга ваъда берди. Депутатлар шу шарт билан, шунингдек, лойиҳанинг муқаддас қадриятимиз бўлган динимизнинг, жамиятнинг маърифат ва тараққиётига хизмат қилишини эътиборга олиб, иккинчи ўқишда маъқулладилар.

Фракция йиғилишгида кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, тегиши қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 310

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими