Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маъқулладилар

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини маъқулладилар

Жорий йилнинг 3 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, лойиҳада тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этиляпти. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2024 йил 1 январга қадар фойда ва сув солиқлари бўйича 50 фоизлик имтиёз берилмоқда. Тадбиркорлар берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган тақдирда солиқлардан иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан фаолиятини янада кенгайтириш имконияти яратилади.

Лойиҳа билан Солиқ кодексига ҳам ўзгартишлар киритиляпти. Яъни, кодексининг 369-моддасига киритилаётган қўшимчаларга биноан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида аниқланадиган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан бакалавр ёки магистратурани тамомлагандан сўнг уч йил давомида қабул қилинган ходимларга тўланадиган бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсацияси жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилмайдиган даромадлари тоифасига киритилади.

Қайд этилганидек, бу имтиёзлар, албатта, битирувчиларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, жойлардаги кардларга бўлган эҳтиёжнинг муайян даражада қондирилишига ҳам хизмат қилади.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, коронавирус пандемияси ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадаларини кўпайтиришга, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришга хизмат қилади. Мазкур қонун лойиҳасини фракция аъзолари томонидан маъулландилар.

Йиғилишда кун тартибига киритилган барча қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама этилди ва фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 255

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими